Украина армияси қишда Россияга қарши туришга тайёрланмоқда

Архив сурат
Украина армияси яқинлашаётган қишда Россияга қарши туриш учун тайёрланмоқда.
“Al-Jazeera” журналисти Украина армиясининг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилди. Урушнинг учинчи қиши украиналиклар учун ҳақиқий синов бўлиши айтилмоқда.
Россия доимий равишда электр станциялари ва тармоқлари, омборхоналарни нишонга олиб, мамлакатнинг энергетика инфратузилмасини ёмонлаштирмоқда. Қишда ҳарорат анча совуқ бўладиган Украинанинг электр тармоғига бўлган талаблари сезиларли даражада кўпаяди.
Мисол учун, Харков каби шаҳарлар энг муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади ва март ойида шаҳарга хизмат кўрсатадиган иккита электр станцияси вайрон қилинган.
Россия Украина инфратузилмасидаги заиф нуқтани аниқлади ва айниқса ҳаво мудофаасида камчиликлар борлигини билиб, ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Украинанинг ўз аҳолиси ва иқтисодиёти учун етарли энергия ишлаб чиқариш қобилиятининг доимий равишда йўқолиши уни атом энергиясига тобора кўпроқ таянишга мажбур қилди. Айни пайтда ядро энергетикаси Украинанинг энергияга бўлган эҳтиёжининг 70 фоизини таъминлайди. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Аммо куз фасли қишга ўтиши билан энергия танқислиги нафақат маиший секторда, балки Украинанинг ўсиб бораётган мудофаа саноатининг энергияга муҳтожлигини қондириш кераклиги сезилиб қолмоқда.
Яқинлашиб келаётган АҚШ сайловлари
Американинг Украинага бўлган муносабати ҳамон уни қўллаб-қувватласа-да тобора пасайиб бормоқда.
Ўтган йил давомида ички молиявий босимлар, урушдан чарчаш ва ҳарбий ресурсларнинг Исроилга йўналтирилиши Украинага босқиндан кейин таклиф қилинган хайрихоҳлик ва ёрдам кайфиятини йўқотди. Агар Камала Ҳаррис президент бўлса, у ёрдамни ҳозирги даражада сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Республикачилар партиясидан номзод ва собиқ президент Дональд Трамп можароларни тезда ҳал қилиш қобилияти ҳақида гапириб келади. Бундай резолюция, эҳтимол, Украинанинг табиий ресурсларга бой шарқининг катта қисми Россия томонидан босиб олинган ҳолда, урушни ҳозирги ҳолатида тўхтатадиган келишувни ўз ичига олиши мумкин. АҚШнинг Украинага ёрдами камайиши Киевни охир-оқибат можарони самарали равишда музлатиб қўядиган, аммо уни ҳал этмайдиган битимни қабул қилишга мажбур қилиши мумкин.
Урушдаги танаффус Россияга ўз армиясини қайта қуроллантириш ва захиралаш имконини беради ҳамда музлатилган можаро Украинанинг НАТОга киришига тўсқинлик қилади.
Европани ҳарбий ёрдамда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай камчиликни тўлдиришга ундаган АҚШ ҳозирда Европанинг мудофаа компаниялари учун венчур капиталининг катта қисмини таъминламоқда.
АҚШнинг потенциал ёрдам тақчиллиги жуда катта ва Европанинг мудофаа саноати ишлаб чиқаришни эндигина ошира бошламоқда. Кўпчилик саноат қувватига миллиардлаб маблағ сарфланар экан, тинчлик битими имзоланиши мумкинлигидан хавотирда. Ундан ташқари Европа сиёсий жиҳатдан бир овоздан гапирмаяпти, Европа Иттифоқининг кўплаб аъзолари ўнг томонга ўтишди, бу эса блокнинг Украинани қўллаб-қувватлашига таъсир қилиши мумкин.
АҚШдан кейин иккинчи йирик донор бўлган Германия келаси йилга қадар Украинага бераётган ҳарбий ёрдамни икки баравар камайтиришни режалаштираётганини эълон қилди.
Венгрия президенти Виктор Орбан очиқчасига жанг майдонида ғалаба қозониб бўлмаслигини ва музокаралар бошланиши кераклигини айтди.
Европа Иттифоқига аъзолик яна бир асосий масала, чунки украиналиклар буни Россия устидан якуний ғалабанинг натижаларидан бири сифатида кўришади. Иттифоқ аъзолари эса буни музокаралар йўли билан ҳал қилишнинг бир қисми деб билишади.
Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси юқорилигича қолаётган бўлса-да, кўплаб европаликлар Украинага келажакдаги музокаралар столида кучли позиция яратиш учун ҳарбий ёрдам кўпайиши керак, деб билишади. Аксарият украиналиклар эса тўлиқ ғалабага ва Россияни ўз ҳудудидан бутунлай чиқариб юборишга умид қилмоқда.
Ғарб разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, Курск ҳужумида кунига 1200 га яқин россиялик ҳалок бўлган ва яраланган. Бундай даҳшатли йўқотишларга қарамай, рус қўшинлари Донецкда стратегик Покровск шаҳрига яқинлашмоқда.
Жанубда Россия Угледарни эгаллаб олди ва ҳозирда Украина разведкаси жанубда катта қўшинлар тўплангани ҳақида хабарлар бор. Россиянинг Украина позицияларига қарши янгиланган ҳужуми эҳтимоли ортиб бормоқда ва Запорожье шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Россиянинг шимолга бошланган муваффақиятли ҳужуми шарқда Донецкни босиб олиш билан биргаликда можарога катта таъсир кўрсатади.
Уч томондан босим остида бўлган Украина ўз кучларини Днепр дарёсининг шарқий томонида ушлаб туриш учун кураш олиб боради. Аввалроқ Украинанинг жанубдаги дарё бўйидаги ҳужуми муваффақияциз якунлангани, Курскка трансчегаравий рейдлар тўхтаб қолгани ва Россиянинг шимоли-шарқдаги Купянск шаҳри томон ҳаракатланиши секинлашгани сабабли Украина кучлари доимий равишда сиқиб чиқарилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг