Уйқу етарли бўлмаганда мия фаолиятини тезда яхшилаш усули топилди

23:04 23 Ноябрь 2023 Дунё
318 0

Иллюстратив фото

Одатда катталар учун кечаси етти соатдан тўққиз соатгача ухлаш тавсия этилади. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дунё аҳолисининг 40 фоизи тўйиб ухламасликдан азият чекмоқда. Сурункали уйқу етишмовчилигининг оқибатида юрак-қон томир касалликлари, семизлик, нейродегенератив касалликлар ва депрессия келиб чиқиши мумкин. Етарли муддатда уйқу бўлмаслиги одамнинг фикрлаш ва диққатни жамлаш қобилиятини бузиши мумкин.

Янги тадқиқотда 24 киши иштирок этди. Биринчи тажрибада иштирокчилар кетма-кет уч кеча беш соат ухладилар, бу смена ишчилари ёки кичик болаларнинг ота-оналари яшаш шароитларига ўхшайди.

Иккинчи тажрибада одамлар бир кун уйқудан маҳрум бўлишди, шундан сўнг улар кислород этишмаслиги шароитида жойлаштирилди — шунга ўхшаш ҳолатлар альпинистлар ва чанғичилар томонидан тез-тез учраб туради.

Иккала ҳолатда ҳам барча иштирокчилар 20 дақиқа давомида стационар велосипедда юришдан кейин когнитив функцияни яхшилаган. Олимларнинг таъкидлашича, оғирроқ жисмоний машқлар уйқусиз стрессни ёмонлаштириши ва ақлий фаолиятни янада камайтириши мумкин.

Қизиғи шундаки, уч кун давомида уйқу вақтини кечаси беш соатгача қисқартириш иштирокчиларнинг мия фаолиятига турлича таъсир кўрсатди. Бу баъзи одамларнинг енгил ва ўртача уйқусизликка чидамлилигини англатиши мумкин. Бироқ, ўртача интенсивликдаги машқлар барча иштирокчиларнинг иш фаолиятини яхшилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?