Уфадан Самарқандга келаётган автобус ЙТҲга учради
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 1 март кунидан 2 мартга ўтар кечаси Самара—Чимкент трассасида содир бўлган. Ичида 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобусга юк машинаси келиб урилган. Аниқлик киритилишича, автобус Уфа шаҳридан Самарқандга келаётган бўлган.
Қозоғистон ФВВга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусдаги Ўзбекистон фуқаролари захирадаги автобусга эвакуация қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг