Уч ойда 15 мингдан ортиқ ўзбекистонликка ипотека кредитлари ажратилди

2025 йилнинг уч ойида ипотека кредитлари учун 4,4 триллион сўм йўналтирилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.
Унга кўра, ажратилган маблағларнинг 3 триллион сўми Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва 1,1 миллиард сўми тижорат банклари томонидан тақдим этилган. Бундан ташқари, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси томонидан ҳам 310 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
Шу йилнинг уч ойи давомида Ўзбекистоннинг 15 033 нафар фуқароси ипотека кредитларини олган бўлиб, уларнинг 63 фоизи эркакларга берилди. 75 фоиз ҳолатда кредит олувчилар маблағни янги қурилган уйлар учун олган.
Ажратилган кредитларнинг 75 фоизи бирламчи уй-жой бозорига, қолган 25 фоизи эса иккиламчи бозордаги уйларни харид қилиш учун сарфланган. Энг кўп ипотека кредити Тошкент шаҳрида ажратилган бўлиб, 1 триллион 467,8 миллиард сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларни 226,9 миллиард сўм билан Тошкент вилояти ва 280,1 миллиард сўм билан Хоразм вилояти эгаллади.
Таъкидлаш жоиз, «янги тартиб» доирасида ажратилаётган кредитларнинг фоиз ставкаси 17,3 фоизни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг