Уч кун Бўстонлиққа элтувчи автомобиль йўлида ҳаракат чекланади
Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича:
6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;
7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;
8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг