Уч ҳудудда психотроп дори воситалари савдосининг олди олинди
Республиканинг учта ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 10 қути «Омнадрен-250» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Б.К. фуқаро А.А.га 13 дона «Регапен» ва 2 дона «Тропикамид» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, 17 дона «Регапен» ва 4 дона «Тропикамид» дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро З.М.га 10 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг