U-23 Осиё чемпионати саралашининг 2-турида Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади
6 сентябрь куни U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
«E» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қирғизистонга қарши майдонга тушди. Қирғизистонда бўлиб ўтган беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўзбекистон термаси сафида «Сурхон» ҳужумчиси Рустам Турдимуродов ва «Пахтакор» яримҳимоячиси Беҳруз Асқаров гол урди. Қирғизистон жамоаси таркибидан эса Бекназ Алмазбеков ва Арсен Шаршенбеков ҳисобни тенглаштиришди.
Ушбу натижадан сўнг, тўплар нисбатига кўра, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди.
Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар термаси 9 сентябрь куни Фаластинга қарши майдонга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг