Туркияда уч қаватли уй қулаб тушди. Қурбон бор
Фото: Hurriyet
Бугун, 2 июнь куни эрталаб Туркиянинг Истанбул шаҳрида турар-жой биноси қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бино қулагандан сўнг бир киши вайроналар остидан ўзи чиқиб, қутқарув гуруҳларига ичкарида қолиб кетганлар ҳақида хабар берган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 8 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. Истанбул губернатори Довут Гулнинг таъкидлашича, яраланганларнинг икки нафари оғир аҳволда, улардан бири 6 ойлик чақалоқ (қиз) экани аниқланган.
Туман муниципалитети гуруҳлари эҳтиёт чораси сифатида қулаган бино атрофидаги учта бинодагиларни эвакуация қилган.
Воқеа сабаблари маълум қилинмаган, ҳозирда ҳодиса билан боғлиқ суд ва маъмурий жараёнлар давом этмоқда.
“Дастлабки текширувлар чоғида бино қурилишида денгиз қумидан фойдаланилгани ва кейинги босқичларда унинг статик ҳолатини бузувчи аралашувлар қилингани аниқланди”, деган мамлакат Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Меҳмет Ожасеки.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда, мутахассислар қутқарув ишларини якунлаган. Расмийлар терговга раҳбарлик қилиш учун уч нафар прокурор тайинлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг