Тулада бемор ватандошимиз ҳолидан хабар олинди

12:11 10 Август 2022 Жамият
505 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Тула ўлкасидаги вакиллигига юртдошимиз Н.Қ. жарроҳлик амалиётидан ўтишга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Юртдошимизга ёрдам кўрсатилди ва Агентликнинг Тула ўлкасидаги вакили унинг жарроҳлик амалиётидан кейин аҳволидан хабар олди.

Шунингдек, Тулада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизга иш берувчидан фуқаролик паспортлари олиб берилди. Уларга оғир молиявий аҳволга тушганлиги сабабли бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?