Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади
Архив сурат
“Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг 14 ҳудудий филиали ташкил этилади.
Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида “тиббиёт бригадалари”:
— ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;
— ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради;
— туғуруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради;
Марказнинг ҳудудий филиаллари:
— хавф омиллари аниқланган аёлларни тиббий текширувдан ўтказади, уларни даволайди;
— ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди;
Республика перинатал маркази:
— эрта туғуруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддати етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;
Марказ:
— ҳомиладор аёллар ва янги туғилган болалар скрининги бўйича ихтисослаштирилган ҳамда юқори технологик диагностика ва даволаш амалиётларини жорий этади;
— акушерлик-гинекология, тиббий-генетик маслаҳат, соғлом оилани режалаштириш, молекуляр-генетик текширув, пластик ва эстетик гинекология, ёрдамчи репродуктив технологиялар хизматларини ташкил этади.
2023 йил 1 октябрдан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида мутахассисларни жорий этилаётган янги тизим бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
2024 йил 1 октябрдан ҳар йили 100 тагача имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ёрдамчи репродуктив технологиялар усуллари муваффақиятли қўлланганда ушбу амалиётни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Қарор билан шунингдек, Оналар ва болалар ҳамда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурга кўра, ҳомиладор аёллар уй варақасини рақамлаштириш ва амалиётга жорий этиш назарда тутилган.
2023–2027 йилларда туғуруқ ўринлари сони жами 4 321 тага оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг