Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

13:00 13 Июнь 2022 Ҳужжатлар
1183 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб юртдошларимиз томонидан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар сони ортиб бораётганлиги таъкидланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ушбу Қонунда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Жумладан, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш, трансплантация қилишнинг белгиланган шартлари ҳамда тартибини бузганлик, шунингдек, вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш учун олганлик, инсон аъзоларининг ва тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бундан ташқари, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Қонунни ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиққан тегишли қўмита ушбу ҳуқуқий ҳужжат дастлаб манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий доира вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан бирга кўриб чиқилганини, давлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатларининг фикрлари олинганини қайд этди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?