Трампнинг Маскка берган интервьюси ва Россиянинг Украинани огоҳлантириши (+видео)

19:30 13 Август 2024 Дунё
167 0

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Германияни қаттиқ огоҳлантирди

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Германияни қаттиқ огоҳлантириб, Берлинга рус танкларини юбориш билан таҳдид қилди.

Маълум қилинишича, бу баёнот Германиянинг «Bild» газетасининг Медведевни немис танкларининг Россия ҳудудига қайтишини нишонлашда айблаган мақоласига жавобан билдирилди. Медведевнинг изоҳлари Россия ва НАТО давлатлари ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштирди.

Медведев «Х» ижтимоий тармоқдаги постида Германиянинг Украинани мудофаасига ёрдам бериш учун «Леопард» танклари билан таъминлаш қарорига нисбатан эътирози фонида пайдо бўлган. Қайд этиш керакки, Германия, НАТО аъзоси сифатида, альянснинг коллектив мудофаа тамойилига кўра, ҳужумга учраган тақдирда иттифоқчиларидан ҳарбий ёрдам олади.

Ушбу тамойил НАТО шартномасининг 5-моддасида кўрсатилган бўлиб, у аъзо давлатларни тажовуз содир бўлган тақдирда бир-бирларини ҳимоя қилишга мажбур қилади. Медведевнинг таҳдидлари давом этаётган можаронинг потенциал кучайишини, хусусан, Берлин ва Москва ўртасидаги муносабатга ҳам қаттиқ таъсир қилиши мумкин.

Германиянинг кўмагидан ташқари, бошқа НАТО иттифоқчилари Украинага «Ф-16» қирувчи самолётларини беришга рози бўлиб, вазиятни янада кучайтирганди. Айни пайтда Россия Украинанинг олға силжишларига қарши туриш учун ўзининг учта чегарадош вилоятида аксилтеррор амалиётларини ўтказди. Хабарларга кўра, Украина кучларининг кетма-кет ғалабалари Москванинг қўшимча босим остида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Россия Украинани муносиб жавоб олишдан огоҳлантирди

Россия Президенти Владимир Путин Украина мамлакат жанубига бостириб кириб, Россия барқарорлигига путур етказмоқчилигини таъкидлади. Унга кўра, шу сабаб Украинага муносиб жавоб берилади. Ўтган ҳафта Украина кучлари Россия чегарасини кесиб ўтиб, Курск вилоятининг ғарбий қисмларини ёриб кирди. Украина ҳарбий қўмондони унинг кучлари Россия ҳудудининг минг квадрат километрга яқинини назорат қилаётганини айтди.

Москва ҳужумни тўхтатиш учун ўз қўшинларини жойлаштириб, ҳарбий зарба берди. Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Курск шаҳрига қўшимча кучлар ва ресурслар келганини маълум қилган. 12 август куни Зеленский Курск ичида Украина ҳарбий кучлари ҳаракатланаётганини илк маротаба тасдиқлади. «Биз Россия Путин даврида қандай ҳаракат қилаётганини кўряпмиз. 24 йил олдин «Курск» фалокати юз берди, бу уни ҳукмронлигининг рамзий бошланиши эди. Путиннинг даври Курск билан бошланди, Курск билан тугайди», деган Украина раҳбари.

Аввалроқ, Курск губернатори Алексей Смирнов олти кунлик Украина ҳужумлари 28 та аҳоли пунктларига зарар етказгани ва ҳужум чегарадан тахминан 12 км ичкарида, 40 км кенгликда давом этаётганини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, 12 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 121 минг киши эвакуация қилинган ёки жанг майдонларини тарк этган. Режага кўра, 180 минг нафар аҳоли эвакуация қилиниши лозим.

Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, душанба куни Россиянинг Белгород вилоятида ҳам эвакуация буйруғи чиқарилди. Бунга Курс билан чегарадош Красная Яруга тумани Украина кучлари томонидан босиб олинишига бўлган қўрқув сабаб бўлган.

Украина хавфсизлик хизмати Россия Киев ҳарбийларини уруш жиноятларида ёлғон айблашга уринаётганини маълум қилди. Шунингдек, Москва ҳам иккинчи томонни сохта операциялар ўтказишда айбламоқда.

Илон Маск Трампдан интервью олди

Илон Маскнинг республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп билан Х платформасидаги муҳокамаси техник муаммолар билан бошланди. Маск иммиграция ва инфляция каби мавзуларда саволлар берган суҳбат 40 дақиқадан кўпроққа кеч бошланди. Миллиардер носозликларни киберҳужум билан боғлади, бироқ экспертлардан бири BBCга бундай бўлиши мумкин эмаслигини айтган.

Трампни қўллашини яна бир бор такрорлаган Илон Маск сиёсатдаги нуфузли шахсга айланиб бормоқда. У яқинда Трампнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватловчи янги сиёсий қўмита таркибига кирди.

Трамп агар ноябрь ойидаги сайловда ғалаба қозонса, федерал таълим департаментини ёпиш ва бу масъулиятни штатларга ўтказиш ҳақида гапирди.

Охирги йилларда бу икки шахс муносабати келишмовчиликдан дўстона муносабатга кўча бошлади. Электр транспорт воситаларига шубҳа билан қараган ҳамда аввалроқ федерал субсидияларни бекор қилишга ваъда берган Трамп Маскнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Тесла компаниясини алқади.

Шунингдек, суҳбат давомида Трамп АҚШ ҳаво мудофаасининг «Темир гумбаз» билан таъминлаши шунда мамлакатга ҳеч ким таҳдид қила олмаслигини, қайта сайланса Путин билан қайта тил топишиб кетишига умид билдирган. Унингча Путин яхши музокарачи, Байден Украинани НАТОга қўшмоқчи бўлиб аҳмоқлик қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?