Трамп яна бир марта Украинадаги можарони тезда ҳал қилишини айтди
Фото: Reuters
Бир кун аввал Айова штатида президентликка номзод бўлиш учун курашда ўзининг биринчи ишончли ғалабасини қўлга киритган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан яхши тил топишишини ва президент этиб сайланса, Украинадаги можарони тезда ҳал этишини яна бир бор таъкидлади.
Бунгача Трамп агар у қайта сайланса, Россия ва Украина ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал этиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган эди.
“Биз Путин билан яхши муносабатдамиз, бу ёмон эмас, бу яхши... Мен Путинни жуда яхши биламан, мен Зеленскийни жуда яхши биламан. Биз уларни мулоқотга чорлаймиз. Биз буни (можаро – таҳр.) тез ҳал қиламиз. Бу содир бўлмаслиги керак эди ва бўлмаслиги ҳам мумкин эди, лекин ҳозир бу одамлар ўйлагандан ҳам кенгроқ миқёсда содир бўлди... Биз буни тўхтатамиз, чунки бу ачинарли, бу бошланмаслиги керак эди”, дейди Трамп.
Овоз бериш якуни Трамп штатда деярли мутлақ устунлигини кўрсатди. У 99 округдан 98 тасида ғалаба қозонди.
Айова партия номзодларини аниқлаш учун тадбирлар ўтказган биринчи штат бўлди.
Штат Республикачилар партияси веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Трамп 51 фоиз овоз олди. Иккинчи ўринни Флорида губернатори Рон Десантис 21,2 фоиз овоз билан банд этди. Кучли учликни эса АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли (19,1 фоиз) якунлади. Тўртинчи ўринни 7,7 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган тадбиркор Вивек Рамасвами эгаллади. Қолган номзодлар эса 1 фоиздан кам овоз олди.
Трамп, Десантис ва Хейли Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашмоқда.
Ишбилармон Рамасвами, АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс, Шимолий Дакота губернатори Дуг Бургум, Арканзаснинг собиқ губернатори Аса Хатчинсон, Жанубий Каролина сенатори Тим Скотт ва Ню-Жерси собиқ губернатори Крис Кристи аллақачон пойгадан чиққан.
Американинг амалдаги раҳбари Жо Байден ўтган йилнинг апрель ойида Демократик партиядан қайта сайланиш нияти борлигини эълон қилган эди.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг