Трамп Венесуэлага жиддий талаб билан чиқди

Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэладан АҚШдан чиқариб юборилаётган барча фуқароларни зудлик билан қабул қилишни талаб қилди.
“Биз Венесуэладан Венесуэла “раҳбарияти” томонидан мажбуран Америка Қўшма Штатларига ўтказилган барча маҳбуслар ва одамларни зудлик билан қайтариб олишини истаймиз”, — деди Трамп.
Оқ уй раҳбари агар Каракас Вашингтон талабларини бажармаса, Венесуэла “ҳисоблаб бўлмайдиган бадал” тўлашини қўшимча қилди.
“Бугун биз Кариб денгизида Венесуэлага қарши уруш таҳдидига дуч келяпмиз, АҚШ табиий бойликларимизни тортиб олишга ва қўғирчоқ ҳукумат ўрнатишга уринмоқда”, — дейди Мадуро.
Унинг сўзларига кўра, бу таҳдидни зарарсизлантириш ва енгиш учун Венесуэладаги “барча келишмовчиликларни тугатиб” бирлаштириш зарур.
Шу йилнинг 2 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг халқаро сувларда ўтказган операцияси натижасида Венесуэла наркокартелининг ўн бир аъзоси йўқ қилинганини маълум қилди. Бунга жавобан Мадуро ўз мамлакати сўнгги асрдаги АҚШ босқинининг энг жиддий таҳдидига дуч келганини айтди ва йигирма беш минг аскарни сафарбар қилишни буюрди.
Шу муносабат билан Венесуэла президенти ва Миллий боливар қуролли кучлари олий қўмондони Николас Мадуро мамлакатни ҳимоя қилиш режасини фаоллаштирди.
У мамлакатни ҳар томонлама мудофаа қилиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бошланганини, бунда қуролли кучлар ва халқ милицияси иштирок этаётганини маълум қилди. Мадуронинг таъкидлашича, “коммуналар уюштирилган ва ҳар қандай ностандарт вазиятларда барча йўналишдаги вазифаларни бажаришга тайёр”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг