Трамп Нобель мукофоти илинжида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришмоқчи
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп тинчлик йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун 10 октябргача Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга эришмоқчи. Бу фикрларни Туркиянинг «Hurriyet» газетасининг шарҳловчиси Абдулқодир Селви айтиб ўтди.
«Трамп Нобель мукофотига йўл Ғазо орқали ўтишини тушунди. Нобель мукофоти ғолиби 10 октябрда эълон қилинади. Трамп мукофотни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун бу муддатдан олдин ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда», — дейди у.
Шу йилнинг 6 октябрь куни Мисрда Исроил ва ҲАМАС делегацияларининг расмий алоқалари бошланди. Бунгача Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти АҚШ президенти томонидан таклиф қилинган режа шартларини бажаришга тайёрлигини маълум қилган эди. Бу шартлар барча гаровга олинган исроилликларни озод қилишни ҳам назарда тутади.
АҚШ раҳбари бу баёнотга жавобан Исроилни маҳбусларнинг хавфсиз озод этилишини таъминлаш учун Ғазо секторига ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Бунгача америкалик олимлар Жон Кларк, Мишель Деворе, Жон Мартинис квант механикасидаги кашфиётлари учун физика бўйича, америкалик олимлар Мери Брунков, Фред Рамсделл ҳамда япон олими Шимон Сакагучи иммунитет тизимининг тананинг ўз ҳужайраларига ҳужум қилишига нима тўсқинлик қилишини кашф этгани учун физиология ёки тиббиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофотига сазовор бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг