Трамп: Ғазодаги можаро икки-уч ҳафтада ҳал бўлиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Ғазо секторидаги можаро икки-уч ҳафта ичида тўлиқ барҳам топиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
«Менимча, келаси икки-уч ҳафта ичида яхши ва якуний ечимга етамиз. Бу ҳақда гапириш осон эмас, чунки улар минг йиллардан бери уришиб келади, доимий тарзда келишмовчилик ўчоғи бўлиб қолган», — деди Трамп Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён билан Оқ уйдаги учрашув бошида журналистлар саволларига жавоб бериб.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Исроил ҳарбий-сиёсий кабинети Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш ва операцияни кенгайтириш режасини маъқуллаган эди. 20 август куни мудофаа вазири Исроил Кац ушбу қарорни тасдиқлади.
Шу билан бирга, Дональд Трамп «ҲАМАС» ҳаракатини имконият борича тезроқ йўқ қилишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг