Трамп фармони билан NASAнинг учта бошқармаси ёпилди

NASA кенг кўламли қайта ташкил этиш доирасида учта муҳим бошқармани ёпди. Бунда 23 нафар ходим ишдан бўшатилган. Бу ҳақда «Space news» нашри хабар қилди.
Ушбу ўзгаришлар Дональд Трамп маъмуриятининг федерал штатни камайтириш бўйича чиқарган фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда. Агентлик Трамп инаугурациясидан икки кун ўтибоқ ёпилишга тайёргарликни бошлаган эди.
Технологиялар, сиёсат ва стратегия бошқармаси, Бош илмий ходим бошқармаси ҳамда Турли хиллик, тенглик ва инклюзия бўлими тугатилган бошқармалар жумласидандир. NASA вакиллари бу қарор агентлик самарадорлигини оширишга қаратилганини таъкидламоқда, бироқ экспертлар илмий-стратегик фаолиятнинг секинлашишидан хавотирини билдирди.
Таъкидлаш жоиз, бу қисқартиришнинг тўлиқ қисми эмас. Аниқ номлар OPM билан келишилган ҳолда эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг