Тожикистон Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

11:06 24 Июль 2024 Сиёсат
259 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тожикистон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт-саодат, биродар Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 18-19 апрель кунлари Тожикистонга давлат ташрифи чоғида эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?