“Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичида 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига чора кўрилди

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида “Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичи ўтказилди.
Ойлик давомида жами 161 537 та автотранспорт воситалари қамраб олинди ва шундан 153 761 таси токциклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди.
Тошкент шаҳрида 11 078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланди.
Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди.
Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 246 миллион 225 минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1 525 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
Мазкур тадбир давомида мунтазам Йўл патруль хизмати масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш/чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари текширилиб, уларда ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган тақдирда вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш эвазига жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг