Тошкентдаги яна бир савдо мажмуасида ёнғин чиқди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги яна бир савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 февраль куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Новза» метро бекати яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин келиб чиққан. ФВББга бу бўйича хабар келиб тушгач, қутқарув ва ёнғин ўчириш бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Қутқарув бўлинмалари соат 18:03 да мажмуага етиб бориб, бинода бўлган барча фуқароларни зудлик билан эвакуация қилган.
Маълум бўлишича, савдо мажмуасининг том қисмида 30 пагона/метрда электр кабелининг қизиши туфайли қуюқ тутун ҳосил бўлган, ёнғин юз бермаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг