Тошкентдаги яна бир кўчада ҳаракат 20 кунга чекланди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчалардан бирида ҳаракатланиш имконияти вақтинча чекланади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.
Қайд этилишича, 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида жорий йилнинг 11 апрелидан 1 майигача иссиқлик тармоқларининг қувурларини режа асосида алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Мирзо-Улуғбек тумани — КҲАЙ бўйлаб «Crafers» заводи яқини ва 99-мактаб ҳудуди (КҲАЙ ва Оққургон кўчаси кесишмаси)даги автомобиль йўлининг бир бўлагида ҳаракатланиш имконияти вақтинча чекланади.
«Йўл маршрутини режалаштираётганда буни эътиборга олишингизни сўраймиз. Ишлар олиб борилаётган ҳудудда эҳтиёткорликни сақлашга ундаб қоламиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида кабель линияларини ўтказиш ишлари бошлангани муносабати билан, Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида 10 апрелдан 30 апрель соат 17:00 гача транспорт ҳаракати қисман чекланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг