Тошкентдаги Вестминстер халқаро мактаби ўқувчилари Сенат фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев ва сенатор Гулнора Маъруфова Тошкентдаги Вестминстер халқаро мактаби ўқувчилари билан учрашди.
Тадбир 8 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан ёшларга қонун устуворлиги ва давлатчилик анъаналари аҳамиятини кенг тушунтириш мақсадида уюштирилди.
Ёшларга Сенатнинг тузилмаси, ваколатлари, фаолият йўналишлари ҳамда парламентнинг мамлакат сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўқувчилар сенаторлар билан бевосита мулоқот қилиб, парламент юқори палатасидаги иш жараёнлари, қонун ижодкорлиги амалиёти, Сенат қарорларининг қабул қилинишидаги босқичлар билан танишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг