Тошкентдаги тунги клубда юз берган жанжал юзасидан маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги тунги клубда даҳшатли жанжал содир бўлгани, унда бир фуқаро бошқасини уриб йиқитгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, муштлашув жорий йилнинг 16 март куни тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида юз берган. Унда 30 ёшли А.Ш. ўзининг 40 ёшли таниши Х.А. билан тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашган. Бу вақтда 35 яшар Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган, бироқ А.Ш. уни уриб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда Б.А. «бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш» ташхиси билан шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг