Тошкентда Ватанимиз тарихи ва бугуни акс эттирилган фотокўргазма очилди

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Бугун пойтахтимиздаги фотосуратлар уйида “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида давлат архивларида сақланаётган юртимиз мустақиллигига оид архив ва фото ҳужжатларнинг “Мустақил ватан: шонли тарих— Янги Ўзбекистон” номли кўргазмаси очилди.
Фотокўргазма экспозициясиянинг марказида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган халқимизнинг истиқлолга бўлган сўнмас умидлари, Туркистон озодлик ҳаракатлари, жадидчилик ҳаракати, Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликлари ҳаёти акс этган. Илк мустақиллик йилларида юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу билан бир қаторда 1991 йил 1 сентябрь мустақилликни эълон қилиниши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёти акс эттирилган фотосуратлар намойиш этилмоқда.
—Авваллари архивдан бирор бир арзимаган ҳужжатни олиш учун кунлаб вақтимизни йўқотардик. Ҳозирги кунда эса халқ архивга эмас, архив халққа яқинлаша бошлади, — дейди журналист Насиба Ибрагимова. — Бадиий академиянинг фотокўргазмалар уйида ҳар йили турли мавзуларга бағишланган кўргазмалар ташкил этиляпти. Бугун ҳам ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган фотокўргазмани кўриб кўнглимда чексиз ифтихор туйдим. Архив суратларини томоша қилар экансиз истиқлолга осонгина эришиб қолмаганимизни, унинг ортида қанчадан-қанча аждодларимиз фидо бўлганлигини биласиз. Бу фотокўргазмага барча ёшларни, ютдошларимизни таклиф этиб қоламан.
Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимиз мустақиллигига бағишланган тадбирлар доирасида фото ва архивлар намойиши кенг оммага етказилмоқда. Тарих ва келажакни боғловчи ушбу тантаналар шукуҳи, аввало, кимларнинг авлоди эканимизни, мустақиллик осонгина келмагани— машаққатли меҳнат, халқимизнинг бошдан кечирган синовлари ва қурбонлари эвазига келганини кўрсатиб берди.
Элёр ҲАЙДАРОВ
(“Халқ сўзи”).
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг