Тошкентда университет мансабдорлари 740 млн сўм бюджет маблағларини «туя» қилгани аниқланди
Иллюстратив фото
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров Telegram каналида маълум қилди.
Билдирилишича, агентликка келиб тушган мурожаатга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали фаолияти ўрганилган.
Ўрганиш натижасида филиалнинг мансабдор шахслари қонунчилик талабларига зид равишда 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Сапаровнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан университет мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг