Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокидаги «Uzchess Cup» турнири бошланди

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Шу йилнинг 6-15 июнь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлмоқда.
Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи «Uzchess Cup» турнири Самарқанд мезбонлик қилган жаҳон чемпионатини инобатга олмаганда, юртимизда ўтказилаётган энг катта масштабдаги мусобақа ҳисобланади.
Турнир 3 гуруҳда ўтказилади:
— «Masters» гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори шахматчилар;
— «Challengers» гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори шахматчилар;
— «Futures» гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар иштирок этишади.
5 июнь куни «Uzchess Cup» турнирига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди. Дунёнинг номдор гроссмейстерлари жам бўлган «Masters» гуруҳида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев бош соврин учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, ушбу кучлилар гуруҳида Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон), Парҳам Мақсудлу (Эрон) Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Александр Гришук (ФИДE), Ю Янг Йи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия) ва Алексей Сарана (Сербия) ҳам бор.
Қура натижасига кўра, «Masters» гуруҳининг 1-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев қора доналарда мос равишда Ю Янг Йи ҳамда Ричард Раппорт билан ҳисоб-китоб қилади.
«Challengers» гуруҳида шахматчиларимиздан Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлар куч синашади. Жаҳонгир 1-турда оқ доналарда туркиялик Мустафа Йилмазга, Шамсиддин эса қора доналарда германиялик Александр Донченкога қарши баҳс олиб боради.
«Futures» гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилар Муҳаммадзохид Суяров, Муҳиддин Мадаминов ва Ҳумоюн Бегмуратов номдор рақибларига қарши дона суришади. Қура натижасига кўра, 1-турда Суяров — Мадаминов қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Ҳумоюн эса қора доналарда украиналик Виталий Бернардски билан тўқнаш келади.
Вақт назорати: Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 сония вақт қўшиб борилади.
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг