Тошкентда «қуролланган» эркак танишини жароҳатлади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Тасвирларда бир фуқаро бошқасига тўппонча ўқталганини кўриш мумкин. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 20 июнь тунги соат 00.30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 й.т. Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 й.т. Ў.З., 2002 й.т. Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган.
Оқибатда жабрланувчи «Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши» жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Аниқланишича, Ж.Р. ҳолатни яшириш мақсадида тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини айтиб, ИИОга мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ш.Б.нинг ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади ИИББ муносабатида.
Хабарда шунингдек, гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. процессуал тартибда ушлангани ҳамда ҳозирда қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилаётгани қўшимча қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг