Тошкентда Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб DAB+ стандартидаги рақамли радиоэшиттириш йўлга қўйилди
Иллюстратив фото
АКТ вазирлиги ташаббуси билан «RRTM» ДУК томонидан Тошкент телеминорасида Тошкент шаҳри аҳолиси учун DAB+ стандартида рақамли радиоканаллар узатиши таъминланди.
Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб DAB+ (Digital Audio Broadcasting) стандартдаги радиоэшиттиришни тест режимида эфирга узатиш йўлга қўйилди. DAB+ рақамли радиоэшиттириш билан параллель равишда FM диапазонида ҳам радиоканаллар узатиб келинмоқда.
DAB+ стандарти орқали битта узаткичдан 16 та радиоканаллар («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла», «Ўзбекистон 24», «Ориат Доно», «Ориат FM», «Водий садоси», «Пойтахт (узб)”, «Пойтахт (рус)”, «Гранд», «Ёшлар овози», «Максима», «Авторадио Ҳамроҳ», «Наврўз», «Носталгия», «Ўзбегим таронаси») 199,360 MHz частотада тест режимида эфирга узатилиши таъминланди.
Ҳозирда тест режимида эфирга узатилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг