Тошкентда ноқонуний дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди

Фото: Прократура департаменти
Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслардан жуда кўп миқдордаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.К. ва бошқалар Чилонзор туманидаги савдо мажмуаси автотураргоҳига фуқаро Д.Қ. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомашинасида олиб келинган 32 турдаги жами 42 777 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини ўтказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги автомашинада олиб кетмоқчи бўлган пайтида ушланган.
Шундан сўнг давом этган тадбирда, фуқаро Ш.К. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги хонадонида ноқонуний дори воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, 26 турдаги жами 72 540 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида фуқаро У.Н. 70 қути дори воситаларини ўзининг бошқарувидаги юк автомашинасида Бухоро шаҳридаги улгуржи дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи «F.Ph.» МЧЖга тегишли омборхонага олиб борганлиги аниқланиб, МЧЖ омборхонасидан 89 минг дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг