Тошкентда маст ҳайдовчи «Lacetti»да ЙТҲга учради

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида маст эркак автомашина бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 7 февраль куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани «Навқирон» МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида юз берган. «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.
ЙТҲ натижасида «Lacetti» ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг