Тошкентда «Lacetti» каналга тушиб кетди

Тошкентда «Қорасув» каналига тушиб кетган «Lacetti» автомобиль ФВВ қутқарувчилари томонидан сувдан чиқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 17 март куни соат 19:40 да Тошкент шаҳар ФВБга Миробод тумани А.Фитрат кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналига «Lacetti» русумли автомобиль тушиб кетганлиги тўғрисида хабар қилинган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида автомобиль каналга тушиб кетган. Машинада ҳайдовчи билан бирга 3 нафар йўловчи ҳам бўлган, улар автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг