Тошкентда халқаро марафон ўтказилади (Видео)
Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” ва “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали юртимизда спорт туризмини ривожлантириш вазифаси белгиланган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 март куни “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган II Тошкент халқаро марафонини ўтказиш режалаштирилган.
Кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур мусобақага аталган матбуот-анжумани ташкил қилинди.
Марафон ҳақида.
Регламентга кўра, мусобақа 4 хил йўналишда ўтказилади: марафон (42 км, 195 метр), ярим марафон (21 км, 97,5 метр), 3 км ва 1,5 км масофалар. Аҳамиятлиси, марафон дистанцияси World Athletics (Жаҳон енгил атлетикаси) нинг Халқаро узоқ масофа ва марафонлар ассоциацияси томонидан сертификатланган.
II Тошкент Халқаро марафонининг соврин жамғармаси 350 миллион сўмни ташкил қилади. Унда иштирок этишни истаган кўнгиллилар эса www.uzmarathon.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг