Тошкентда ЙПХ инспекторини машина уриб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги чорраҳада ЙПХ инспекторини машина уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 22 январь куни соат 17:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасида рўй берган. 26 ёшли А.Х. «Lacetti» русумли автомашинаси йўналишини кескин чапга ўзгартириши давомида чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланувчига шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг