Тошкентда ҳайдовчилар йўл талашиб, муштлашиб кетди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида икки машина ҳайдовчилари ва уларнинг йўловчилари йўл ўртасида жанжаллашиб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 23:30 да Чилонзор тумани КҲАЙ кўчасида содир этилган. Ўша куни «Cobalt» русумли 2 та автомашина ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш ҳолати содир бўлган.
Хусусан, 2002 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 2001 йилда туғилган Р.У. ва 1988 йилда туғилган С.Ж.) ҳамда 2000 йилда туғилган А.А. (йўловчилари: 1999 йилда туғилган Ш.А., С.Н. ва Б.С.) ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг улар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Билдирилишича, муштлашув оқибатида тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилган фуқаролар аниқланмаган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг