Тошкентда «Gentra» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида «Gentra» ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимини машина капотида судраб кетгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 2 ноябрь куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида «Gentra» ҳайдовчиси автомашина капотида ИИБ ЙПХ инспекторини судраб кетган. Ҳозирда ушбу ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деб ёзади БП матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг