Тошкентда ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлаган.
Билдирилишича, воқеа кеча, 21 декабрь куни соат 15:00 ларда Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги далаҳовлида содир бўлган. Жорий йил 25 ноябрь кунидан навбатдаги хизмат таътилида бўлган Тошкент шаҳар Учтепа туман ФВБ профилактика инспектори катта лейтенант 25 ёшли Х.Б. далаҳовлида арқон билан бўйин соҳасидан осилган ҳолда топилган.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг