Тошкентда дрифт бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

21-23 март кунлари Тошкент шаҳрида дрифт бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар қилди.
Бу автомобиль спорти ихлосмандлари учун мўлжалланган мусобақа бўлиб, унда юртимизнинг энг моҳир дрифт усталари иштирок этишади.
Юқорида таъкидланганидек, мусобақа 3 кунга мўлжалланган. Илк икки кунда иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, брифинг, техник ва тиббий кўрик, шунингдек, квалификация босқичлари бўлиб ўтади. 23 март куни эса чемпионатнинг асосий беллашувлари ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа Олой бозорининг автотураргоҳида ўтказилиб, унга кириш мутлақо бепул.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг