Тошкент вилоятида болалар боғчаси томига кран қулаб тушди
Фото: Тошкент вилояти ММТБ
Тошкент вилоятидагида боғчанинг том қисмига кўтарма краннинг ўқи (стрела) қулаб тушди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 25 март куни тахминан соат 19:10 да Янгийўл шаҳрининг «Бахт» маҳалласида жойлашган 5-сонли болалар боғчасида содир бўлган. Оқибатда боғча биносининг том қисми шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ёмғир сабаб бўлган.
Воқеа жойига етиб борган ФВВ ходимлари кран стреласини демонтаж қилиш ишларини амалга оширган.
Таъкидланишича, қурилиш ташкилоти томни таъмирлаш ишларига киришган бўлиб, масъуллар уч кун ичида тиклаш ишларини якунлашга ваъда берган.
Ҳозирда болалар боғчаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг