Тошкентда бир ярим асрлик тарихий масжид қайта тикланмоқда
Фото: Маданий мерос агентлиги
8 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Баланд” жоме масжидини Маданий мерос агентлиги мутасаддилари, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси мутахассислари, шунингдек, масжидининг масъул вакиллари иштирокида объектни реставрация, реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Баланд масжиди 1857 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда объект давлат мулки ҳисобланади.
Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан 2023 йилнинг 6-8 апрелида бўлиб ўтган йиғилишида ушбу қурилиш ишларини амалга ошириш лойиҳаси кўриб чиқилиб, белгиланган тартибда маъқулланган эди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳага Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бинонинг тарихий қисмига шикаст етказмаган ҳолда, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида атрофини реконструкция қилиш бўйича ишларни амалга оширишга рухсат берилган.
Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси томонидан бир неча бор масжидда илмий-техник назорат ишлари амалга оширилган ҳамда маданий объектнинг тарихий қисмига зарар етказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг