Тошкентда бир нечта марказий кўчалар ёпилади — харита

14:40 19 Август 2022 Жамият
1096 0

Фото: Архив сурат

Тошкентда бир нечта марказий кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бешинчи Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясининг учрашуви муносабати билан йўллар тўсиб қўйилади.

Жорий йилнинг 19 август куни соат 18:00 дан 23:00 га қадар пойтахтнинг бир қатор кўчаларининг участкалари транспорт ҳаракати учун ёпилади:

— Тошкент халқаро аэропортидан — Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан чорраҳасигача;

— Афросиёб кўчаси – Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;

— Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчаси билан чорраҳадан Навоий шоҳ кўчаси билан чорраҳагача;

— Навоий шоҳ кўчаси — Шараф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан чорраҳагача;

— Амир Темур шоҳ кўчаси — Навоий шоҳ кўчаси билан чорраҳадан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳагача;

— Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Амир Темур шоҳ кўчаси билан чорраҳадан Ботир Зокиров кўчаси билан чорраҳагача;

— Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчасидаги 79-уйгача.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер