Тошкентда аёл фарзандини 7-қават деразасидан чиқариб видеога олди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз фарзанди ҳаётини хавфга қўйиб, уни 7-қават деразасидан чиқариб тургани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳрида 24 ёшли аёл томонидан содир этилган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, 2001 йилда туғилган Н.К. Янгиҳаёт тумани «Янги Чоштепа» маҳалласи ҳудудида вояга етмаган фарзандини 7-қаватдаги уйининг деразасидан чиқариб, телефонига тасвирга олган ҳамда ушбу видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ҳозирда Н.К.нинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида у руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган. Шунингдек, ИИББ аёлнинг вояга етмаган фарзандига зарар етмагани ҳамда у яқин қариндоши қарамоғига топширилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг