Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

14:53 18 Июнь 2024 Жамият
375 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 17 июнь куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 26 ёшли У.Б. бошқарувида бўлган «Мenlo», 25 ёшли М.А. бошқарувидаги «ВАЗ-2106», 32 ёшли М.Р. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2107» ҳамда 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида «Мenlo» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Шаҳар ЙҲХБнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?