Тошкент шаҳрида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 9 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 05:45 да (Гринвич бўйича 00:45 да) Тошкент шаҳрида ер силкиниши содир бўлган. Зилзила координаталари 41,33 градус шимолий кенглик, 69,38 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 5 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 3,6 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 10 км шимолий-шарқда жойлашган.
Бошқа туманларда сезилиш кучи қуйидагича:
- Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 2 км.
- Миробод туманида 2 балл, 5 км.
- Шайхонтоҳур туманида 2 балл, 6 км.
- Яшнобод туманида 2 балл, 6 км.
- Олмазор туманида 2 балл, 7 км.
- Яккасарой туманида 2 балл, 7 км.
- Чилонзор туманида 2 балл, 9 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг