Тошкентда 3 та машина ва скутер ўртасида тўқнашув содир бўлди

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 та автомобиль ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲББ хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 14 август куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги «Cobalt», ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ш. Й. бошқарувидаги «Monza», ҳайдовчи 2005 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги мототранспорт (скутер), ҳайдовчи 1999 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги «Spark» тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
«Воқеа оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг