Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 21 февраль куни соат 21:35 ларда Яккасарой тумани Нукус-Глинка чорраҳасида 1988 йилда туғилган Т.Б. бошқарувидаги «Cobalt», 1989 йилда туғилган Й.У. бошқарувидаги «Nexia-3» ва 2007 йилда туғилган А.О. бошқарувидаги Gentra автомашиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида «Gentra» ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ушбу ҳодиса «Gentra» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Nexia-3» билан тўқнашиб, руль бошқарувини йўқотиши ва қарама-қарши томонда турган «Cobalt»га бориб урилиши ортидан юзага келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг