Тошкентда 180 дан ортиқ мамлакат парламентлари раҳбарлари йиғилади
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилейи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур анжуман 2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари ўтказилади. Форумда 181 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирни президент Шавкат Мирзиёев очиб беради.
Билдирилишича, йиғилишнинг асосий мавзуси «Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати» бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.

Парламентлараро иттифоқ сайтида маълум қилинишича, ассамблея доирасида иттифоқнинг бошқа барча органлари, жумладан, унинг тўртта тематик доимий қўмитаси, Ёш парламент аъзолари форуми, Парламент аъзоларининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Яқин Шарқ бўйича қўмита ва Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳ чақирилади.
Маълумот учун, Парламентлараро иттифоқ — миллий парламентларнинг бутунжаҳон ташкилоти бўлиб, 1889 йилда барча давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш мақсадида дунёдаги биринчи кўп томонлама сиёсий ташкилот сифатида ташкил этилган.
Парламентлараро иттифоқнинг илк йиғилиши 1889 йили Парижда ўтказилиб, унда тўққизта давлат депутатлари иштирок этган. Бугунги кунда иттифоқ 181 та миллий парламент ва 15 та минтақавий парламент органларини бирлаштиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг