Тошкентда 10 ва 11-синф ўқувчиларининг руҳий ҳолати махсус камералар орқали кузатилади

14:22 30 Август 2025 Жамият
188 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида 10 ва 11-синф ўқувчиларини кузатиш учун махсус камералар ўрнатилади. Бу пойтахт ҳокими қарорида кўзда тутилган.

«Smart School» электрон дастури доирасида, аввалига Олмазор туманида синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабларининг 250 та синфларида жорий этилади.

Дастур орқали 10 ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, таълим сифати доимий назорат қилинади, синфларда ўқувчилар давомати кузатилади, уларнинг руҳий ҳолати сунъий интеллект орқали аниқланади, шунингдек, ўқувчиларнинг фанларга қизиқишлари ва ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти баҳоланади.

Таъкидланишича, ушбу таклиф Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан билдирилган.

Қарорда камераларни ўрнатиш туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режа қилинган.

Аввалроқ Наманган вилоятида 7 та бозорда рақамлаштириш ишлари якунланганини хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?