Тошкент — Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилиш тўхтатилди — «UzAirways»

12:25 15 Апрель 2025 Жамият
127 0

«Uzbekistan Airways» 14 апрелдан Тошкент — Жидда — Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, бу чеклов «Ҳаж – 2025» дастури бошланганлиги муносабати билан амалга оширилмоқда. 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.

«Агар 30 апрелдан кейин мамлакатда қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади», — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, Умра учун фойдаланиладиган мунтазам рейслар Ҳаж мавсумида бекор қилинади ва Ҳаж дастури бўйича зиёратчиларнинг келиши ва жўнаб кетиши чартер рейслари орқали амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?