Тошкент вилоятига кириб келган фуқаро автомобилидан тўппонча патронлари топилди
Тошкент вилояти божхона постига кириб келган фуқаро автомобилидан тўппонча патронлари топилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Bekobo avto» чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари билан ҳамкорликдаги божхона постига кириб келган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Кўрикдан ўтказиш жараёнида орқа ўриндиқ буюмлар идиши ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 11 дона 10 миллиметрли травматик тўппонча патронлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини давлатимиз ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг