Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва 2024 йилда туғилган ўғлини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори аввалига турмуш ўртоғи ҳамда 2024 йилда туғилган ўғлини отиб ўлдирди, шундан сўнг у ўзини ҳам отиб ташлаган. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, кеча, 6 август куни соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида хизмат хонадонида яшаган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори (1996 й.т.) турмуш ўртоғи (1996 й.т.) билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган «ПМ табель» қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўқ узиб қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у ўз жиноий қилмишларидан қутилиб қолиш мақсадида «ПМ табель» қуроли билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг